Категории
Узбекский Голливуд
Кафе Bogi Chinor
Санаторий Мерсиан
Клипмейкер - Назим Талипов

На главную Главная | Новости | | Эътироф-2014 такдирлаш маросими тафсилотлари
Эътироф-2014 такдирлаш маросими тафсилотлари
29 декабря 2014, 14:05 | 

1419724980

26-декабрь куни "Истиқлол" санъат саройида санъат олами вакиллари учун муҳим ҳисобланган "Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди.

Аввало маросимнинг ташкилий ишлари доимгидек аъло даражада эканлигини таъкидлаш зарур. Муҳташам саройига кириш қисмига қизил гилам ёзилган бўлиб, концерт иштирокчилари ана шу йўлак орқали тантанали равишда кириб келишди. Тадбир бошида маҳоратли ва профессионал дикторлар Абдумўмин Ўтбосаров ва Дилдора Рустамова бошловчилик вазифасини бажаришди ва улар кечани очиқ дея эълон қилишди.

Концерт бошида Ғуломжон Ёқубов, Озодбек Назарбеков, Маҳмуд Намозов, Муниса Ризаева, Зиёда, Дилсўз ва бошқа санъаткорлар биргаликда "Эътироф" мадҳиясини куйлашди. Бу эса йиғилганлар ҳаяжонини янада оширди. 

Ана шудан кейин бошловчилик вазифаси Озодбек Назарбеков ва мафтункор Шаҳзодага ўтди. Катта олқишлар билан илк номинация ғолиби аниқланди. "Йилнинг энг яхши спектакли" йўналишида ғолибга статуэткани топшириш учун саҳнага Абдураим Абдуваҳобов ва Гавҳар Зокирова таклиф этилди. Ҳаяжон билан конверт очиларкан, ғолиблик Сурхондарё виояти мусиқали драма театрининг "Ойдин" спектаклига насиб этди. 

Шундан сўнг кетма-кет "Йилнинг энг яхши театр актёри ва актрисаси" номлари аниқланди. Саида Раметова ва Беҳзод Муҳаммадкаримов саҳнада туриб ғолиб исмини ошкор қилишди ва чин дилдан қутлашди. Демак, "Йилнинг энг яхши театр актрисаси" Лола Элтоева ва "Йилнинг энг яхши театр актёри" Умирбай Қосимбетов. 

Ғолиблар тақдирлангач, устоз санъаткорлардан ҳисобланган Ғуломжон Ёқубов ва Насиба Абдуллаева "Умр ўтар" қўшиғини дут тарзида ижро этишди. улардан сўнг саҳнани яна Озодбек Назарбеков ва Шаҳзода эгаллаб, "Интизорим" номли дуэтни маромига етказиб куйлашди. 

Кейинги бошловчилик вазифаси Риҳситилла Абдуллаев ва Райҳон Уласеновага топширилди. "Йилнинг энг яхши фильми" номинацияси ғолибини Шуҳрат Аббосов маълум қилди. Ўзбекистондаги илк блокбастер картина ҳисобланган "Геолог. Ўлимдан кучли" фильми айнан ушбу йўналиш ғолибига айланди. 

Шундан сўнг "Энг яхши актёр ва актриса" аниқланди. Рустам Саъдуллаев ва Дилноза Кубаева Мирза Азизовни мазкур йўналишда ғолиб деб эълон қилган бўлсалар, Нигора Каримбоева ва Учқун Тиллаев Асал Шодиевани мукофот билан қутлашди. 

Сардор Раҳимхон ва Муниса Ризаева бошловчилик минбарини эгаллашди. "Йилнинг энг моҳир ҳайкалтароши"ни аниқлаш учун саҳнага Рустамбек Худойберганов таклиф этилди ва Жонишбек Қуттимуродов ғолиб дея эълон қилинди. "Энг моҳир ҳунарманд" сифатида Одилбек Матчонов эътироф этилди. 

"Йилнинг энг яхши рассоми"ни Акмал Нур ва Мадина Мумтоз аниқлаб беришди. Валерий Енин ғолибликка эришди.

Ана шу блокда Сардор Раҳимхоннинг "Маликам энди қара" қўшиғи трио тарзида, яъни Асал Шодиева ҳамда Жаҳонгир Позилжонов билан ҳамкорликда ижро этилди. Бу эса меҳмонарга кўтаринкилик баҳш этди. Райҳон ва Улуғбек Раҳматуллаев "Ўқилмаган китоб" дуэтини куйлашди.

Дилноза Кубаева ва яна Озодбек Назарбеков бошловчиликни давом эттиришди. Алишер Файзнинг "Райҳон сенга уйланаман 2" таронасини ижро этди, рақсида эса Йигитали иштирок этиб, йиғилганларнинг кайфияти янада кўтарилди. 

Нилуфар Сотиболдиева ва Мирзараҳим Тўхтасинов бошловчилик минбарини эгаллаб, спорт йўналишидаги ғолибларни аниқлашди. "Спорт маликаси" номинациясида ғолиблик Осиё ўйинлари чемпиони гимнастикачи Жамила Раҳматовага насиб этди. Бегзод Абдураҳмонов энг яхши спортчи дея топилди. 

Халқаро тоифадаги ҳакам Равшан Эрматов ва Ўзбекистон Республикаси Маъданият ва Спорт ишлари вазири ўринбосари Мурод Алиев "Энг яхши ҳакам" дея Александр Кимни қутлашди. 

"Йилнинг энг матонати спортчиси" йўналишида ғолиблик Миран Сахатовга насиб этди. Шундан сўнг саҳнага бир неча эстрадамиз вакиллари таклиф этилиб, улар ўзлариниг дуэтлари билан иштирок этишди. 

"Эътироф хотира" йўналишида марҳум Мирзоҳид Раҳимов эътироф этилиб, мукофот рафиқасига топширилди.

РАДИО ВА ТЕЛЕ ЙЎНАЛИШДА ҒОЛИБЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ:

"Йилнинг энг яхши радиожурналисти" "Тошкент" телерадиосидан Дилдора Мардиева;

"Йилнинг энг яхши телерадио бошловчиси" "Ўзбекистон" радиоканалидан Шунқор Чориев;

"Энг яхши радиолойиҳа" ЎзЭОАВМАнинг "Кун тафсилоти" лойиҳаси;

"Энг яхши телелойиҳа" "Имкон шоу" дастури.

Зиёда ва "Ориат Доно" радиоси бошловчиси Акмал Мирзо бошловчилик минбарига чиқишди. "Энг яхши балетмейстер" номинациясида ғолиблик Рушана Султоновага насиб этган бўлса, "Йилнинг энг яхши раққосаси" йўналишида бугунги кунда қатор клиплар орқали кўпчиликка таниш бўлган Шодиёра Омонова ғолиб деб топилди.

Шундан сўнг, яна бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:

"Йилнинг энг яхши бастакори" Мусохон Нурматов

"Йилнинг энг яхши анъанавий ижрочиси" Илёс Арабов

"Йилнинг энг фаол гуруҳи" "Шарқ" вокал чолғу ансамбли. Бу гуруҳ бу йилда кўплаб чет эл сафарларида бўлиб, ўзбек маданиятини ва санъатини кенг ёйишда ўз ҳиссасини қўшди.

Кетма кет "Йилнинг энг яхши аёл ва эркак хонандаси" аниқланди. Бу йўналишда ғолиблик Муниса Ризаева ҳамда Улуғбек Раҳматуллаевга насиб этди. Уларнинг қувончи чексиз бўлди.

Ана шундай кўтаринки кайфиятда якунланган тақдимот маросими сўнггида барча хонандалар "Ватан" қўшиғини ижро этишди. 

Ўз навбатида сайтимиз номидан барча ғолибларни муборакбод этамиз! 

 

 

http://popcorn.uz/index.php?newsid=1284

 

 

 

 

Похожие новости:
» Кино ижодкорларнинг байрам олди “Янги йил мўъжизаси” фильми
Янги йил арафасида кинопремьералар мавсуми қизғин давом этмоқда. Янги фильмлар ...
» Шахзод гурухи энди мутлако миллий йуналишда ижод килишини айнан ўша куни оммага ошкор этармиш...
Эстрадамизда ўз ўрнига ва ўз мухлисларига эга ''Шаҳзод'' гурухи ижодкорлари катта лойиха ...
» Зиёда тўй
Кеча "Ниҳол" мукофоти совриндори ва "Шуҳрат" медали билан тақдирланган хонанда ...
» Шухрат Каюмовдан жонли ижрода янги концерт
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Каюмовдан жонли ижрода янги ...
» Свадьба Райхон
Райхон тўйидан ФОТО ВИДЕО. Йилнинг энг шов-шувли ва дабдабали тўй оқшоми бўлиб ...


Ссылка на страницу:



Добавить в блог »
Категория: | Просмотров 4582 | Версия для печати »


Вы можете авторизироваться с помощью предложенных социальных сервисов для добавления комментария.
Отзыв от авторизованных пользователей добавляются в каталог без проверки администратора.


Вы можете войти используя: Yandex Google Вконтакте Mail.ru Twitter Loginza MyOpenID OpenID WebMoney
Ваше имя: *  
Ваш email (необязательно):     
Отзыв: *  
  символов осталось.
Код безопасности: *  


Кабинет
Ноутбуки в Ташкенте. Купить ноутбук в Ташкенте

Мой блокнот (0)

Популярные
Келин либослари - Kelin liboslari
Просмотров: 310681
Райхон Ганиева - Rayhon Ganieva
Просмотров: 277174
Севинч Муминова - Sevinch Mo'minova
Просмотров: 257761
Озодбек Назарбеков - Ozodbek Nazarbekov
Просмотров: 174520
Опрос
Лучшие артисты 2016 года
Алишер Файз
Амира Алибекова
Анвар Санаев
Ботир Кодиров
Гулсанам Мамазоитова
Жасур Умиров
Зиёда
Лола
Мадина Мумтоз
Манзура
Махмуд Номозов
Муниса Ризаева
Нилуфар Усманова
Огабек Собиров
Озода Нурсаидова
Озодбек Назарбеков
Ойбек ва Нигора
Райхон
Сардор Рахимхон
Севара Назархон
Улугбек Рахматуллаев
Фаррух Соипов
Фарход ва Ширин
Феруза Жуманиезова
Шахзода
Шохруххон
Юлдуз Усманова
другие