O'zbek tilida

Онанинг кизига насихатлари

Кизим! Эрингдан хеч бир сирингни яширма! Эрингдан бошкага сир айтма! Бошканинг кузи унгида эрингга карши бир огиз суз айтма, чехрангни бузма. Кизим! Эринг хуш курмаган ишлардан, кунглига ботадиган одатлардан йирок бул. Рашк келтирадиган иш килма. Кизим! Дунё хар вакт неъмат булиб турмас, баъзи вакт огулари, тиканлари, найзалари хам булади. Эринг билан орангизга хилофлик тушса, совукконлик билан сузла, кизишма, юзингни ва товушингни узгартирма! Кизим! Эринг ишга кетганида, кузатиб куй, келганида кутиб ол! Эрингдан кеч колмай уйкуга ёт, ундан олдин тур! Кизим! Аллох таоло болалар берса, уларнинг таналарини узинг тарбия кил. Мактабга боргунича аклларини хам тарбия кил, яхши хулкларни одатлантир! Кизим! Хар ишда ишонганинг Аллох таоло булсин! Аллохнинг хар бир синовига сабрли, шукрли бул.

Siz ham kirishingiz yoki ro'yxatdan o'tishingiz mumkin.

Izoh qoldiring